Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:56

OzodlikOnline: Ҳар боб билан урадиган арбобни танқид қилишга журъат қаердан пайдо бўлади?


Якунига етган ҳафтада хонанда Озода Нурсаидова Бош вазир Шавкат Мирзиёевни судга бермоқчи эканлиги тўғрисида баёнот берди. Ўзини Фурқат Раҳматуллаев, деб таништирган меҳнат муҳожири эса Президент Ислом Каримовни давлатни бошқаришда лаёқатсизликда айблади. Ҳар иккала баёнот ҳам Ўзбекистон шароитида мисли кўрилмаган журъатдирки, Online мулоқотимизнинг 5 май куни Тошкент вақти билан 19:05 да бошланадиган навбатдаги сонида ана ўша журъатнинг нима эканлигини Сиз тингловчи билан ўрганмоқчимиз.

Озода Нурсаидованинг Озодлик орқали янграган баёноти билан Фурқат Раҳматуллаев бундан икки ҳафта муқаддам Интернетда эълон қилган Президентга видеомурожаати замиридаги мотивлар бир-биридан фарқланса-да уларни бирлаштирувчи бир унсур борки, у журъатдир.

Хонанда, Бош вазирни айблар экан, кўпроқ шахсий муаммоларидан келиб чиқмоқда, Фурқат Раҳматуллаев эса, Президентни айблар экан, шахсий муаммоларини бир четга суриб қўйиб, масалага кенгроқ ёндошмоқда. Ҳар ҳолда Озодлик саволларига жавоб берар экан, у шундай деди.

Нурсаидова ҳам, Раҳмутуллаева ҳам, “Ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан”, деган матални тез-тез тилга олиб турадиган ўзбекнинг фарзандлари.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Ёки улар ўзбекнинг “Бошингга қилич келса ҳам, тўғрисини гапир”, дейдиганлар қатлами вакилларимикан?

Сизнинг бу икки миллатдошингиз баёнотларига муносабатингиз қандай?

Ўрнида бўлсангиз, улардай чиқиш қилган бўла олармидингиз?


Журъатнинг ўлчови нима? Агар Фурқат Раҳматуллаевнинг баёнотидан келиб чиқиб, журъат бирлигини “1 Фурқат”, деб олсак, Сизнинг неча Фурқат журъатингиз бор?

Умуман, Ўзбекистон шароитида шундай баёнотлар билан бир нарсани ўзгартириб бўладими?

Балки Сиз ҳам у ёки бу амалдорни танқид қилиб, яъни журъатингизни намойиш қилиб, бирор натижага эришгандирсиз?

Саволлар кўп ва улар атрофида суҳбатлашмоқчимиз Сиз билан Online мулоқотимизнинг 5 май куни Тошкент вақти билан 19:05 да бошланадиган навбатдаги сонида.

OzodOvoz va OzodlikOnline Skype манзиллари орқали мулоқотда бевосита иштирок этинг!

Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат, Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагида бўлган муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!
XS
SM
MD
LG