Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:57

Сурия: Исёнчи гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувда 60дан ортиқ одам ўлди


Сурия шарқида бир-бирига рақиб бўлган исёнчи исломий гуруҳлар ўртасида тўрт кун давом этган тўқнашувларда камида 62 жангчи нобуд бўлди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти маълумотига кўра, нефт қазиб чиқариладиган Дейр Ал-Зор вилоятидаги отишмалар сабабли юзлаб аҳоли ўз уйларини ташлаб хавфсиз жойларга қочишга мажбур бўлган.

Қуролли тўқнашувлар Ал-Қоидага алоқадор Нусра Фронти ҳамда Ал-Қоидадан ажралиб чиққан, Ироқ исломий давлати ва Левант (ISIL) номи билан танилган гуруҳлар ўртасида содир бўлган.

Ушбу икки гуруҳ Сурия шарқида президент Башар Ал-Ассад кучларидан босиб олинган ҳудудларни ўз назоратига олиш учун бир неча ойдан бери ўзаро урушмоқда.

Сурияда фуқаролар уруши давом этаётганига қарамай, 3 июн куни президентлик сайлови ўтказилиши режаланган.

Хабарларга кўра, сўнгги уч йил давомида Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида 150 минг одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG