Линклар

Яценюк Россияни Одессада зўравонликлар уюштирганликда айблади


Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк Россияни шу ҳафтада ўнлаб одам нобуд бўлган Одесса шаҳридаги зўравонликларни уюштирганликда айблади.

4 май куни Украинанинг Одесса порт шаҳрига борган Яценюк зўравонлик “халққа қарши, Украинага қарши ва Одессага қарши қаратилган, пухта тайёрланган ва уюштирилган хатти-ҳаракатнинг натижаси экани”ни таъкидлади.

2 май куни Одессада Россия тарафдорлари билан Украина тарафдори бўлган намойишчилар ўртасида содир бўлган тўқнашувда 40 дан зиёд одам ўлди.

Москва Яценюк етакчилигидаги ҳукуматни Россия тарафдори бўлган айирмачилар назорат қилаётган Украина шарқидаги шаҳарларда Киев ҳокимиятини қайта тиклаш учун қон тўкаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG