Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:36

Яман ҳукумати мамлакат жанубида 37 жанггари йўқ қилинганини билдирди


Яман Мудофаа вазирлиги мамлакат жанубида жойлашган Шабва вилоятида содир бўлган шиддатли тўқнашувларда Араб Ярим Оролидаги Ал-Қоида гуруҳининг 37 жанггариси йўқ қилинганини билдирди.

Вазирлик 4 май куни жарналистларга тарқатган баённомага кўра, “террорчилар” Шабва вилоятининг Майфаа туманида олти кун олиб борилган амалиётлар чоғида ўлдирилган.

Давлатга қарашли “Саба” агентлигининг ҳарбий манбага таяниб хабар қилишича, ўлдирилган жанггариларнинг асосий қисми хорижликлар, жумладан, Афғонистон, Саудия Арабистони, Сомали, Чеченистон ва бошқа давлат фуқаролари бўлган.

2 май куни Яман ҳукумати Ал-Қоида гуруҳига алоқадор деб гумонланган 13 нафар жангарини йўқ қилгани ҳақида маълумот тарқатди. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси бўлган шахс ҳам борлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG