Линклар

logo-print
Украина жанубида жойлашган Одесса шаҳрида Россия тарафдори бўлган юзлаб фаол шаҳар милицияси идорасига ҳужум қилди.

Улар 40дан ортиқ одам нобуд бўлган ёнғин ва тўқнашувларга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган сафдошлари қўйиб юборилишини талаб қилдилар.

Милиция ходимлари тўхтатиб қолишга уринганига қарамай, Россия тарафдорлари шаҳар милицияси идорасига дарвозадан бостириб кириб бино деразалари ойналарини чил-парчин қилди.

Хабарларга кўра, воқеадан сўнг милиция ходимлари ўттиз шахсни ҳибсдан озод қилган.

4 май куни Одессага борган Украина Бош вазири Арсений Яценюк Россияни Одесса шаҳридаги зўравонликларни уюштирганликда айблади.

Яценюк хавфсизлик кучларини зўравонлик олдини ололмаганликда айблаб, воқеа юзасидан “тўлиқ, ҳар томонлама ва бетараф текширув ўтказиш”ни ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG