Линклар

logo-print

Украинанинг Одесса шаҳрида Россия тарафдори бўлган юзлаб фаол милиция идорасига ҳужум қилиб, 2 май кунги зўравонликларга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган сафдошлари озод этилишини талаб қилди. Украина Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жума куни қўлга олинган 67 шахс қўйиб юборилган. 4 май куни Одессага борган Украина Бош вазири Арсений Яценюк Одессада содир бўлган зўравонликлар учун Россияни айблади. Яценюк хавфсизлик кучларини зўравонлик олдини ололмаганликда айблаб, воқеа юзасидан “тўлиқ, ҳар томонлама ва бетараф текширув ўтказиш”ни ваъда қилди.


4 май куни Украина жанубида жойлашган Одесса шаҳрида Россия тарафдори бўлган юзлаб фаол шаҳар милицияси идорасига ҳужум қилди.

Улар 40дан ортиқ одам нобуд бўлган ёнғин ва тўқнашувларга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган сафдошлари қўйиб юборилишини талаб қилдилар.

Милиция ходимлари тўхтатиб қолишга уринганига қарамай, Россия тарафдорлари шаҳар милицияси идорасига дарвозадан бостириб кириб бино деразалари ойналарини чил-парчин қилди.

Хабарларга кўра, воқеадан сўнг милиция ходимлари 67 кишини ҳибсдан озод қилган.

2 май куни Одессада Россия тарафдорлари билан Украина тарафдори бўлган намойишчилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Украина тарафдорлари рақиб гуруҳ кириб олган бинога “Молотов коктейллари” отгани оқибатида рўй берган ёнғинда ўнлаб одам нобуд бўлди.

4 май куни Одессага борган Украина Бош вазири Арсений Яценюк Россияни Одесса шаҳридаги зўравонликларни уюштирганликда айблади.

Якшанба куни эрталаб Яценюк Россияни Одессадаги зўравонликларни уюштирганликда айблаган эди.

Одессада сўзлаган Арсений Яценюк, “Россиянинг режаси - мамлакатни парчалаш ва бўлишдан иборат” дея баёнот берди.

Яценюк хавфсизлик кучларини зўравонлик олдини ололмаганликда айблаб, воқеа юзасидан “тўлиқ, ҳар томонлама ва бетараф текширув ўтказиш”ни ваъда қилди.

Айни пайтда Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков аҳолисининг аксари рус тилида сўзлашувчи мамлакат шарқидаги Россия тарафдори бўлган айирмачилар назорат қилаётган шаҳарларда “аксил террор амалиётлари” давом этаётганини билдирди.

15 апрель куни Киев ҳукумати “аксил террор” амалиётлар бошланганини эълон қилган эди. Бироқ шу пайтгача амалиётларда чекланган муваффақиятга эришилгани айтилмоқда.

4 май Москвада Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин Одессадаги воқеалар Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги Россия тарафдорлари билан мулоқот қила олмаганини кўрсатишини айтди.

Карасин Одессадаги фожиа дунёга “огоҳлантириш бўлиши кераклиги”ни қўшимча қилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG