Линклар

“Ўзбекнефтегаз” Кореянинг “LG CNS” ширкати билан музокара ўтказди


“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси раҳбарлари Жанубий Кореянинг “LG CNS” ширкати делегацияси билан музокара ўтказди.

12news.uz агентлиги хабарига кўра, мулоқот чоғида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинган.

Сўзлашувда қатор таклифлар, жумладан, Кореянинг замонавий технологияларини соҳанинг юқори малакали маҳаллий мутахассислари ёрдамида Ўзбекистон бозорига мослаштириш таклифи илгари сурилган.

LG CNS 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, LG ширкатининг шўъба корхонаси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG