Линклар

logo-print

БМТ масъуллари донор мамлакатларни суриялик қочқинларга кўмак беришда фаолроқ бўлишга ундамоқда


БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Антонио Гутерреш.

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Антонио Гутерреш.

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича агентлиги донор мамлакатларни суриялик миллионлаб қочқинга ёрдам беришда етарлича ғайрат кўрсатмаётганликда айблади.

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Антонио Гутерреш Иордания шимолидаги Затарий қочқинлар лагерида Иордания, Ироқ, Ливан, Миср ва Туркия амалдорлари билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Суриядаги бўҳрон “оммавий дастак” талаб қилишини, суриялик қочқинларга жуда кам ёрдам берилаётганини таъкидлади.

Затарий лагери шу кунда 100 мингдан зиёд сурияликка бошпана вазифасини ўтамоқда.

Сурияда давом этаётган фуқаролар уруши туфайли ҳозиргача 2,5 миллиондан зиёд суриялик ватанини тарк этиб кетишга мажбур бўлган. БМТ ҳисоб-китобига кўра, жорий йил охиригача бу рақам 4 миллионга етиши мумкин.
XS
SM
MD
LG