Линклар

Одессада қўлга олинган 67 нафар россияпараст фаол озод қилинди


Одессадаги россияпараст фаоллар намойишидан лавҳа, 2014 йилнинг 4 майи.

Одессадаги россияпараст фаоллар намойишидан лавҳа, 2014 йилнинг 4 майи.

Украина жанубидаги Одесса шаҳрида якшанба куни Россия тарафдори бўлган юзлаб фаол шаҳар милицияси идорасига ҳужум қилганидан сўнг тартибсизликда айбланиб, бу ерда тутиб турилган 67 нафар фаол озод қилинди. Бу ҳақда Украина Ички ишлар вазирлиги баёнот тарқатди.

Озод қилинган россияпараст фаоллар 2 май куни 40 дан зиёд киши ўлимига олиб келган тўқнашувдан сўнг қўлга олинганди.

4 май куни Одессага борган Украина бош вазири Арсений Яценюк Одесса шаҳридаги зўравонликларни Россия уюштирганини иддао қилди.

Яценюк маҳаллий хавфсизлик кучларини зўравонликнинг олдини ололмаганликда айблаб, воқеа юзасидан “тўлиқ, ҳар томонлама ва бетараф текширув ўтказилиши”ни ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG