Линклар

Турчинов Россияни Украинага уруш очганликда айблади


Украина муваққат президенти Олександр Турчинов.

Украина муваққат президенти Олександр Турчинов.

Украина муваққат президенти Олександр Турчинов Россия Украина билан “уруш ҳолатида”, дея баёнот берди. 4 май куни Украинанинг 5-Каналида қилган чиқишида Турчинов Москвани Украина шарқидаги “вазиятни беқарорлаштиришга” уринаётганлик ва “улкан муаммоларни” яратаётганликда айблади.

Одесса “Россия Федерацияснинг асосий нишонларидан биридир”, дея таъкидлади у. Шунга қарамай, деди Турчинов, украиналик “патриотлар” Одессани “тиз чўктиришга” уринаётган ва зўравонликларни келтириб чиқарган “маҳаллий провокаторлар ва айирмачиларнинг” йўлини тўсишга муваффақ бўлди.

Турчиновнинг айтишича, Одессада ҳафта охирида рўй берган зўравонликларнинг “ташкилотчилари ва қатнашчилари” орасида “Россия паспортига эга” ҳамда Молдованинг Днестрбўйи айирмачи минтақасидан махсус келган гуруҳлар бўлган.

Турчинов шунингдек, Украина шарқидаги полиция ходимлари ораисда “айирмачи гуруҳларга ҳайрихоҳлар” борлигини эътироф этди.
XS
SM
MD
LG