Линклар

Украинанинг Славянск шаҳри четида қаттиқ жанг бўлаётгани хабар қилинмоқда. Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг 5 май куни билдиришича, шаҳарни назорат қилаётган россияпараст жангарилар билан ҳукумат қўшинлари ўртасида чиққан жангларда “ҳалок бўлганлар” бор.

Славянск четидаги Андреевка туманида ҳукумат кучлари телеминорани ўз назоратига олганидан кейин исёнчи кучлар шаҳар маркази томон чекинаётгани хабар қилинмоқда.

140 минг аҳолиси бўлган Славянск Украина шарқида россияпараст айирмачилар назоратида бўлган шаҳарлардан биридир.

Киев ҳукумати шарқда тўла назорат ўрнатилмагунча “аксилтеррор” операция давом этишини айтмоқда.

Украина муваққат президенти Олександр Турчинов Россия Украина билан “уруш ҳолатига” келганини баён қилди. Россия Украина ҳукуматининг мамлакат шарқида зўравонликларни келтириб чиқараётганлик тўғрисидаги айбловларини инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG