Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:20

OzodNazar: Ўзбекистонлик қарийб 200 журналистнинг қалами олтиндан


Ўзбекистонда 194 журналист “Олтин қалам” Миллий мукофоти соҳибидир. 2006 йилдан буён ўтказилаётган мазкур танловда 4 минг нафарга яқин журналист 50 мингдан ортиқ ижтимоий аҳамиятга молик материали билан иштирок этган, деб хабар қилди куни кеча ЎзА агентлиги. Таниқли журналист Шароф Убайдуллаевнинг фикрича, Ўзбекистонда “Олтин қалам” бору журналист йўқ.

Ўтган ҳафта охирида Тошкентдаги “Туркистон” саройида IХ Миллий мукофоти учун танлов ғолиблари ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

ЎзАга кўра, “3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбирда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, фахрий журналистлар, талаба-ёшлар иштирок этди”.

Ўзбек журналистларининг кекса авлоди эса, улар қаторида Шароф Убайдуллаев ҳам, Матбуот куни деганда, ҳанузгача 5 майни назарда тутади.

Ўзбек журналистикасининг Шароф Убайдуллаев OzodNazarидаги бугунги аҳволи, бугунги матбуотнинг кечагисидан фарқи билан танишинг.

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG