Линклар

БМТ вакили Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси йўқ демоқда


Ўзбекистон бозорларида нархлар кескин ошиб кетгани кузатилмоқда.

Ўзбекистон бозорларида нархлар кескин ошиб кетгани кузатилмоқда.

Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигига доир муаммолар йўқ, дея баён қилди БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича агентликнинг минтақавий вакили Мустафо Синасёр.

Газета.уз нашрининг хабар қилишича, Тошкентга ўтган ҳафта ташриф буюрган БМТ мулозими “халқаро критерийларга биноан, Ўзбекистонда, қўшни мамлакатлардан фарқли ўлароқ, бугунги кунда аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ”, дея таъкидлаган.

Кейинги ойларда Ўзбекистон бозорларида ун, ёғ, гўшт, картошка каби асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин ошиб кетгани кузатилмоқда.

БМТ вакили Синасёр қатор вазирликларда ўтказган учрашувлар чоғида жорий йил 5-6 июнь кунлари Тошкентда ўтиши кутилаётган “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим резервлари” тўғрисидаги халқаро конфренцияда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари агентлигининг иштироки масаласи муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG