Линклар

logo-print

Бишкекда Қирғизистоннинг Божхона Иттифоқига қўшилишига қарши норозилик ўтказилди


Қирғизистондаги бир нечта нодавлат ташкилотини тамсил қилувчи 100га яқин фаол мамлакатнинг Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқига қўшилишига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Қирғизистон Божхона Иттифоқига қарши номли ҳаракат ҳамда Ислоҳот ва Демократик Альянс партияси вакиллари 5 май куни Бишкек марказида ўтказган намойишда Қирғизистоннинг Божхона Иттифоқига қўшилиши “унинг сиёсий ва иқтисодий эркинлигини чеклайди”, деган фикрлар билдирилди.

Айни пайтда Қирғизистон Бош вазири Жоомарт Оторбаев мамлакатнинг Божхона Иттифоқига қўшилишига доир йўл харитаси “деярли бажариб бўлинди” ва яқин келажакда тузилмага аъзо давлатлар томонидан маъқулланади, дея баёнот берди. Унинг айтишича, Россия, Қозоғистон ва Беларусни ўз ичига олувчи тузилмага Қирғизистоннинг қўшлиши масаласи мамлакат парламентида ҳам муҳокама қилинади.

Москва собиқ Совет республикаларини иттифоққа қўшилишга мажбурлашга уринмоқда. Россия 2015 йилга келиб, бу тузилма Европа Иттифоқи андозасидаги Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига айлантирилишини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG