Линклар

БМТ Афғонистондаги ер кўчишида 500 киши нобуд бўлганини айтмоқда. маҳаллий расмийлар қурбонлар сони 2700, демоқда


Афғонистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, минтақада яна ер кўчиши хавфи мавжуд.

Афғонистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, минтақада яна ер кўчиши хавфи мавжуд.

БМТ расмийлари ўтган ҳафта Афғонистон шимоли-шарқида рўй берган ер кўчиши оқибатида эҳтимолий ҳалок бўлганлар сонини 500га кўтарди.

Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида ер остида қолган Ааб Барик қишлоғида минглаб одам бедарак йўқолган ва маҳаллий ҳокимият вакиллари 2 май куни рўй берган табиий офатда 2700 одам нобуд бўлганини таъкидламоқда.

Лекин фалокат қурбонларининг аниқ сони ҳеч қачон аниқланмаслиги тўғрисида хавотирлар бор, чунки ер кўчиши оқибатида кўплаб одам жарлиққа суриб кетилган ва бир неча метрлик лой қатлами остида қолган.

Бадахшон вилояти ҳокимининг муовини Муҳаммад Бедорнинг айтишича, бедарак кетганларни қидириш ишлари тўхтатилган, чунки жарлиқни тўлдирган лойни кавлашнинг имкони бўлмаётир.

Афғонистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, минтақада яна ер кўчиши хавфи мавжуд.

Табиий офат қурбонлари хотирасига 4 май куни Афғонистонда мотам тутилди.
XS
SM
MD
LG