Линклар

logo-print

Нью Йоркда Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар бошланди


Бугун Нью Йоркда дунёнинг олти қудратли давлати билан Эрон ўртасида Теҳроннинг ядровий дастурини чеклаш ва Ғарб давлатларининг бунга доир хавотирларини бартараф қилишга қаратилган музокаралар бошланади.

Бу масаладаги якуний келишув шартлари 20 июлга қадар келишиб олиниши лозим. 4 май куни Теҳрон расмийлари жорий ҳафта халқаро кузатувчиларнинг Эрондаги ядровий иншоотларни бориб кўришларига рухсат бергани бундай келишувга эришилиши борасидаги умидларни кучайтирди.

Атом энергияси халқаро агентлиги инспекторлари аллақачон Эронга етиб борди ва 5-6 май кунлари мамлакатнинг уран кони ва уранни қайта ишлаш иншоотларини кўздан кечиради.

Нью Йоркдаги учрашувда томонлар 13 май куни Венеда бошланадиган вазирликлар даражасидаги учрашув кун тартибини муҳокама қилишади.
XS
SM
MD
LG