Линклар

logo-print
Яман пойтахти Санода душанба куни жангарилар ҳужуми оқибатида Франция элчихонасининг бир ходими ҳалок бўлди, яна бир ходим яраланди.

Яман ҳукумати номаълум жангарилар Санонинг дипломатик мавзеларидан бирида автобусда ўтирган Француз элчихонаси қўриқчиларига ўқ узганини билдирди.

Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олгани йўқ.

Франция президенти Франсуа Олланд Ямандаги қотилликни қоралади. Апрель ойининг охирларида Санода номаълум шахслар томонидан немис дипломати ярадор қилинган эди.
XS
SM
MD
LG