Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котби ўринбосари Уильям Бёрнс 6-7 май кунлари Ўзбекистонда бўлади.

Давлат департаментининг билдиришича, Тошкентда Бёрнс юқори лавозимли ҳукумат вакиллари билан учрашиб, Афғонистон келажагига оид масалаларни муҳокама қилади. Шунингдек, журналистлар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашади.

Бёрнс Тошкентдан Остонага учади. Бу ерда у 8 май куни Қозоғистон расмийлари билан Украина ва Афғонистондаги вазиятни ҳамда Қозоғистоннинг Халқаро савдо ташкилотига аъзолиги масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG