Линклар

logo-print

Венада Украина ва Россия ташқи ишлар вазирлари учрашади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина муваққат ташқи ишлар вазири Андрей Дешчица бугун Европа Кенгашининг Венада ўтадиган йиғини доирасида учрашади.

Асосан Украина масаласи муҳокама қилинадиган йиғинда Европа Кенгашига аъзо 47 давлатдан 30 тасининг ташқи ишлар вазирлари иштирок этади.

Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари сўнгги марта 17 апрель куни Женевада учрашган эди. Женева учрашувида бир қатор давлатлар ўртамчилигида Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш масаласи юзасидан шартнома имзоланган. Бироқ Ғарб Россия мазкур шартнома доирасидаги ўз мажбуриятларипни бажармаётганини айтиб келмоқда.

Бугунги учрашувда Британия ташқи ишлар вазири Уильям Хейг томонлар ўртасидаги музокарачи бўлиши кутилмоқда. Вена учрашувида Германия ва Франция ташқи ишлар вазирлари қатнашмайди.
XS
SM
MD
LG