Линклар

Украина ҳукумати Оддессага Миллий гвардия отрядларини киритди. Бундан мақсад Украина шарқида россияпарастлар билан ҳукумат кучлари ўртасидаги тўқнашувларга барҳам бериш экани айтилмоқда.

Оддессага Миллий гвардия отрядларининг киритилишига 5 май куни 140 минг аҳоли яшайдиган Славянск шаҳридаги жангларда Украинанинг тўрт ҳарбийси ҳалок бўлгани ва 30 ҳарбий яралангани сабаб бўлган. Славянскдаги жангда россияпараст қуролли гуруҳларнинг 20 аъзоси ҳалок бўлгани билдирилди.

2 май кун Оддессада россияпарастлар ва Украина яҳлитлиги тарафдорлари ўртасида бўлиб ўтган тартибсизликларда 46 киши ҳалок бўлган эди. Тартибсизлик иштирокчиларидан 130 киши қўлга олинган.

Россия Украина ҳукуматини мамлакат шарқидаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди. Киев ҳукумати шарқда тўла назорат ўрнатилмагунча “аксилтеррор” операция давом этишини айтмоқда.

Украина муваққат президенти Олександр Турчинов 5 май куни Россия Украина билан “уруш ҳолатига” келганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG