Линклар

Украина шарқида хавфсизлик кучлари билан Россия тарафдори бўлган айирмачилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар содир бўлганидан бир кун ўтиб Донецк шаҳри аэропорти ёпиб қўйилди.

6 май куни Донецк аэропорти Интернетдаги ўз сайтида эълон қилган баёнотда самолётлар парвози ҳукумат буйруғига асосан тўхтатилгани билдирилган.

Украина ҳукумати бу ҳақда маълумот тарқатмади.

Аэропорт матбуот ходими парвозларга жорий қилинган таъқиқ қанча муддат давом этиши ҳақида кўрсатма берилмаганини билдирди.

4 май куни Славянск шаҳрида содир бўлган тўқнашувларда тўрт нафар Украина армияси аскари ҳалок бўлди.

6 май куни Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваков отишмалар пайтида 30 нафар россияпараст айирмачи ҳам ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG