Линклар

Миср: Ал-Сиси Мусулмон Биродарлигини буткул йўқ қилишга ваъда берди


Миср армияси собиқ қўмондони А. Ал-Сиси.

Миср армияси собиқ қўмондони А. Ал-Сиси.

Миср президенти лавозимига асосий даъвогар сифатида кўрилаётган мамлакат армияси собиқ қўмондони Абдулфаттоҳ Ал-Сиси президент этиб сайланса, Мусулмон Биродарлиги ҳаракатини буткул йўқ қилишга ваъда берди.

Президентлик сайловолди кампанияси бошланганидан бери биринчи марта 5 май куни телевидениега интервью берган Ал-Сиси "Мусулмон Биродарлигини тугатган мен эмас, мисрликлар", дея баён қилди.

Ўтган йил ёзида Ал-Сиси Мисрда илк бор демократик йўл орқали президенти этиб сайланган Мусулмон Биродарлиги ҳаракати раҳбари Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан ағдарган эди.

Армия собий қўмондони Мусулмон Биродарлиги ҳаракатини Мисрда беқарор вазият юзага келтириш учун жанггари гуруҳлардан фойдаланганликда айблади.

Мурсий 2013 йил июль ойида ҳокимиятдан четлатилганидан бери содир бўлган зўравонликларда 1500 дан зиёд одам нобуд бўлди.

Ҳаракатнинг минглаб аъзоси, жумладан, юқори лавозимли раҳбарлари ҳам қамоққа ташланган.

Мисрда президент сайловининг биринчи давраси 26-27 май кунларига белгиланган.
XS
SM
MD
LG