Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:28

Лавров: Украина ҳукумати мамлакат шарқидан армияни олиб чиқиши керак


Россия Ташқи ишлар вазири С.Лавров, Вена ш., 2014 йил 6 май.
Россия Ташқи ишлар вазири С.Лавров, Вена ш., 2014 йил 6 май.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги бўҳронни юмшатиш учун у ердан армия қисмларини олиб чиқиши кераклигини айтди.

Лавров Украинада тинч фуқароларга армия қисмлари қарши қўйилган бир пайтда президентлик сайлови ўтказилиши “ғайриоддий ҳолат” эканини қўшимча қилди.

Лавров буни 6 май куни Вена шаҳрида Европа Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидан кейин айтди.

Йиғилиш бошланишидан олдин Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг Европа ташқи ишлар вазирлари Украинада 25 майга белгиланган президентлик сайловига Россия аралашмаслиги кераклиги ҳақида мужда йўллаши кераклигини урғулади.
XS
SM
MD
LG