Линклар

logo-print

Хитойнинг Гуанжоу вокзалида уюштирилган ҳужумда олти киши жароҳат олди


Хитой жанубида одамлар билан гавжум темир йўл вокзалида уюштирилган ҳужумда камида олти киши жароҳат олди.

Хитой полициясига кўра, Гуангжоу шаҳрининг асосий темир йўл вокзали ташқарисида бир эркак одамларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Полиция ҳужум қилганликда гумонланган шахсга ўқ узиб уни қўлга олган.

Ўтган ҳафта Хитойнинг Шинжон вилоятидаги вокзалда амалга оширилган худкуш ҳужумда уч одам нобуд бўлган, 79 киши жароҳат олган эди.

29 март куни Кунминг шаҳрида бир неча шахс пичоқ билан уюштирган ҳужумда 29 одам ўлган.

Хитой полицияси озчиликни ташкил қилган уйғурларни ҳужум уюштирганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG