Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:32

Озодликнинг Ўзбекистондаги биринчи мухбири OzodNazar меҳмони


Тоҳир ака Умаров
Тоҳир ака Умаров
Шу кунда бир кам 80 га кирган олим ва журналист Тоҳир ака Умаров билан радиомиз ҳақида, унга ўзбек тингловчилари ва мамлакат раҳбариятининг муносабати ҳақида, ўтган чорак аср давомида бу муносабатда юз берган ўзгаришлар тўғрисида суҳбатлашдик.

Тоҳир ака Умаров – "Озодлик" радиосининг Ўзбекистондаги биринчи мухбири. У киши 1980-йиллар охири – 1990-йиллар бошида ўша даврдаги жўшқин ижтимоий-сиёсий воқеаларни кенг ёритган, долзарб таҳлилий мақолалари билан танилган журналистдир.
Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон Президенти сифатида 1991 йилнинг ноябрида биринчи марта Туркияга борганида, мен ҳам Озодлик радиосининг мухбири сифатида у кишига ҳамроҳлик қилганман.

Тоҳир ака 2 олий мактабни – Ўрта Осиё Политехника ва Тошкент Кечки педагогика олийгоҳларини тамомлаган.

Илмий ва ижтимоий журналистика соҳасида фаолият юритган. 14 жилдли Ўзбек Совет Энциклопедиясининг тузувчиларидан бири. Энциклопедия бош таҳририятининг Илмий ва адабий назорат таҳририяти мудири бўлиб ишлаган.

Фан ва техника соҳасида Беруний мукофоти соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (журналистика соҳасида).

Ҳозир у киши бир кам 80 ёшдалар.

Тоҳир ака Умаровнинг OzodNazarидаги Озодлик билан танишинг.

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG