Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:14

Россия фуқароси Олмаота аэропортида 76,5 минг евро билан қўлга тушди


Қозоғистоннинг Божхона хизмати ходимлари Олмаота шаҳрида Россия фуқаросини декларацияга ёзилмаган катта миқдордаги пул билан ушлади.

6 май куни Олмаота шаҳридаги халқаро аэропортда Россия фуқаросининг юки текширилган пайтда ичида 76 минг 500 евро пул борлигини аниқланганидан сўнг Божхона ходимлари уни қўлга олди.

Исми ошкор қилинмаган Россия фуқароси декларацияга ёзмаган катта миқдордаги пул билан Грузия пойтахти Тбилисига учиб кетмоқчи бўлган.

Воқеа юзасидан “валютани ноқонуний ташишга уринганлик” айблови бўйича текширув бошланган.
XS
SM
MD
LG