Линклар

Лавров: Украина бўйича музокараларда айирмачилар иштирок этиши керак


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина шарқидаги бўҳронни юмшатиш учун ўтказиладиган халқаро музокараларда Россия тарафдори бўлган айирмачилар иштирок этиши кераклигини айтди. Лавров Женева шаҳрида янги музокаралар ўтказилишига қарши эмаслигини бироқ, Россия тарафдори бўлган айирмачилар қатнашмаса, муваффақиятга эришиш эҳтимолдан йироқ эканини урғулади.


6 май куни Вена шаҳрида Европа Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидан кейин сўзлаган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина шарқидаги бўҳронни юмшатиш бўйича ўтказиладиган ҳар қандай халқаро музокараларда Россия тарафдори бўлган айирмачилар иштирок этиши кераклигини урғулади.

- Биз Украинадаги ҳозирги бўҳрондан чиқишнинг йўли борлигига ишончимиз комил. Бу йўл фақат умуммиллий мулоқот, жумладан, конституциявий ислоҳотлар асосида топилиши мумкин. Бу йўл ҳам жануб, ҳам шарқ ва бошқа барча минтақалар ўртасидаги тўлақонли диалоглар асосида топилиши мумкин, дея баён қилди Россия Ташқи ишлар вазири.

Лавров Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги бўҳронни юмшатиш учун у ердан армия қисмларини олиб чиқиши кераклигини қўшимча қилди.

Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Дешчица Женева музокараларида айирмачилар иштирок этиши кераклиги ҳақидаги Россиянинг талабини инкор қилди.

Вена йиғилишида қатнашган Дешчица 25 майга белгиланган президентлик сайлови арафасида Украина ички ишларига аралашмасликни Россиядан талаб қилди.

Андрей Дешчица бу талаб Украинанинг янги музокаралар давврасида иштирок этиши учун аввалдан қўйган талаби эканини урғулади.

17 апрел куни Женева шаҳрида АҚШ, Европа Иттифоқи, Украина ва Россия ўртасида эришилган келишувда Украинадаги ноқонуний ҳарбий гуруҳлар тарқатиб юборилиши ва ҳукумат биноларини эгаллаб олган айирмачилар ўз қуролларини топшириши назарда тутилган эди.

Келишувга қарамай, Украина шарқида бўҳрон давом этмоқда. Украина ҳукумати 5 май куни Славянск шаҳри атрофида содир бўлган тўқнашувларда Россия тарафдори бўлган айирмачилардан 30 нафар ўлдирилгани, ҳукумат аскарларидан тўрт нафари ҳалок бўлганини билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги бўҳронни юмшатиш учун у ердан армия қисмларини олиб чиқиши кераклигини айтди.

Лавров Украинада тинч фуқароларга армия қисмлари қарши қўйилган бир пайтда президентлик сайлови ўтказилиши “ғайриоддий ҳолат” эканини қўшимча қилди.

Европа Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бошланишидан олдин Британия Ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг Европа ташқи ишлар вазирлари Украинада 25 майга белгиланган президентлик сайловига Россия аралашмаслиги кераклиги ҳақида мужда йўллаши кераклигини урғулади.

Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Майер Штайнмайер сешанба куни кечкуран Россия ва Украина Ташқи ишлар вазирлири билан алоҳида-алоҳида учрашув ўтказишни режалаган.

Штанмайер Украинадаги бўҳронни юмшатиш йўлидаги уринишда фаол иштирок этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG