Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:11

BahsOnline: Украина бўҳронини ҳал қилишда Обама заифлик қилаяптими ёки закийлик?


BahsOnlineнинг навбатдаги сонида Украина бўҳронини ҳал қилишда Ғарб кўраётган чоралар қанчалик самарали натижа бераётгани мунозара қилинди. Баҳс майдонига АҚШ ва Европа Иттифоқининг Украинадаги воқеаларга муносабати ва Россияга нисбатан қўллаган санкциялари самарали бўлаяпти дегувчиларни ва Ғарб чоралари заиф дегувчиларни таклиф этдик.


Ўтган йилнинг ноябрь ойидан Украинада бошланган воқеалар бугун боши берк кўчага кириб қолди.

Евромайдон ғалабасидан ва Украина собиқ президенти Виктор Янукович мамлакатни тарк этганидан сўнг Қрим ярим ороли Россия томонидан аннексия қилинди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи Украинадаги воқеаларни ўз фойдаси томон ривожлантиришда айблаган Россияга нисбатан бир қанча иқтисодий чоралар қўллаганини эълон қилди.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Бироқ, Россия бу санкцияларга пинагини ҳам бузмай келаётир ва Украинадаги айирмачиларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

Сўнгги кунларда Украина шарқи ва жанубида ҳукуматнинг аксилтеррор ҳаракатлари ҳам ҳеч қандай натижа бермаяпти. Украина фуқаролик уруши остонасида тургани айтиляпти.

Бир қатор сиёсатшунослар Европа Иттифоқи, айниқса АҚШ президенти Барак Обама лоқайдлик қилаётгани ва бўҳронни ҳал қилишда кескин чоралар кўрмаётгани айтиб, танқид қилмоқда.

Бироқ иккинчи томон фикрича, Ғарбнинг Украина воқеаларига нисбатан олиб бораётган сиёсати узоқ муддатга мўлжалланган ва обдон ўйланган сиёсат, дегувчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Хўш, сиз АҚШ ва Европа Иттифоқининг Украина бўҳронини ҳал қилиш учун қўллаган чоралари самарали бўлишига ишончингиз комилми?

Ёки, сиз АҚШ ва Европа Иттифоқи Украина масаласида мужмаллик қиляпти, қатъий ва кескин чоралар кўриш зарур, деган фикрдамисиз?


BahsOnlineнинг навбатдаги эшиттиришида ана шу мавзуда мунозара бўлди.

Баҳсда "Америка овози" радиоси журналисти Навбаҳор Имомова ва ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов, шунингдек тингловчилар иштирок этди.
XS
SM
MD
LG