Линклар

Тошкентда неварасини 500 долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди


“Постда” газетаси чоп этган ушбу хабарда воқеанинг қачон содир бўлгани ва гумонланувчиларнинг кимлиги айтилмаган.

Хабарда айтилишича, 2014 йилнинг январь ойида қизи вафот этганидан сўнг беш ёшли болани тарбиясига олган буви неварасини “таниш бадавлат аёлга” сотмоқчи бўлган.

Боланинг бувиси бадавлат аёл билан Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги қаҳвахоналардан бирида учрашиб, 500 доллар олаётганида ҳибс қилинган.

Тергов маълумотларига қараганда, қарияга ота-онасиз қолган икки неварасини боқиш оғир бўлган, шунинг учун ҳам у невараларидан бирини сотишга қарор қилган
XS
SM
MD
LG