Линклар

Ўзбекистон учоқлари йўловчиларига суюқлик олиб ўтишга рухсат берилди


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 1 майдан бошлаб ўзбек учоқларига суюқлик олиб чиқиш чекловини бекор қилди.

Ширкат матбуот хизматининг билдиришича, суюқлик, гел ва аэрозолларни бундан буён 100 миллилитрдан кўп бўлмаган ҳажмдаги идишларда олиб ўтиш мумкин. Ҳажми 100 миллилитрдан кўп бўлган пластик контейнерларда суюқлик олиб ўтиш қатъиян ман этилади.

Ҳар бир фуқаро шаффоф пластик пакетга солинган идишларда 1 литргача суюқлик олиб ўтиши мумкин.
XS
SM
MD
LG