Линклар

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг билдиришича, бунга чегара ҳудудидаги станцияларда вагонларнинг тўпланиб қолгани сабаб бўлган.

Маълумотда айтилишича, 2014 йил апрелидан МДҲ давлатларидан Афғонистонга тиниқ нефть маҳсулотлари транзити кўпайган. Бироқ чегара ҳудудидаги станциялар бунча кўп миқдордлаги вагонларни қабул қилиб олиш имкониятига эга эмас.

5 майгача темир йўл станцияларида Афғонистонга жўнатилган 783 цистернали вагон тўпланиб қолган.Бундан ташқари, чегара ҳудудидаги темир йўл полигонида Афғонистонга ўтказилиши керак бўлган 421 цистерна бор. Шунга қарамай ҳар куни яна 30 вагон келишда давом этмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг билдиришича, йўл хавфсизлиги ва юкларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Афғонистонга нефть маҳсулотлари транзитини чеклаш қарори қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG