Линклар

Қирғизистонда электр энергияси учун ижтимоий меъёрлар жорий этилиши мумкин


Қирғизистонда электр энергияси истеъмоли учун “ижтимоий меъёрлар”ни жорий қилиш масаласи ўрганилмоқда.

Энергетика соҳаси расмийларининг билдиришича, электр таъминоти тизимининг жуда ачинарли аҳволда экани мана шундай чораларни қўллашга мажбур қилмоқда. Расмийларга кўра, бугунги кунда Қирғизистон электр энергиясини тарқатиш тизимининг 50 фоизи ишдан чиққан.

Қирғизистон ҳукуматига таклиф этилган “ижтимоий чеклов” тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасида айтилишича, электр энергиясидан фойдаланишнинг энг кам миқдори ёзда 300, қишда 600 киловат - соат қилиб белгиланиши шарт. Бу нормага риоя қилган истеъмолчилар бир киловат - соатга 1,3 центдан, бу меъёрдан ошган истеъмоличлар эса 2,2 центдан ҳақ тўлайди.
XS
SM
MD
LG