Линклар

АҚШ Украина шарқида ўтадиган референдумларни "сохта" деб атади


Жен Псаки.

Жен Псаки.

АҚШ Украина шарқида россияпараст айрмачилар томонидан ўтказилиши режалаштирилган референдумларни “ сохта” деб баҳолади ва кескин танқид қилди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жен Псаки сешанба куни мазкур масалада Вашингтон позициясини билдирар экан: “Бу Қрим сценарийсининг яна қайта ва қайта такрорланишидир”, деб айтди.

Псакининг билдиришича, Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган референдумларнинг легитимлигини ва уларнинг натижаларини дунёдаги бирорта маданиятли давлат тан олмайди.

Мазкур ҳудудларини назорат қилаётган айрмачилар лидерлари Украинадан ажралиш борасидаги референдум 11 майда ўтказилишини эълон қилган.

Псаки “агар Россия Украина шарқини Қрим каби аннекция қилса, у ҳолда Европа Иттифоқи ва АҚШнинг кескин санкцияларига дучор бўлишини” айтди.
XS
SM
MD
LG