Линклар

Украина хавфсизлик кучлари Мариуполь шаҳар ҳокимиятини ишғолчилардан озод этди


Украина матбуоти хабарига кўра, мамлакат хавфсизлик кучлари россияпараст қуроллилар билан кечган оғир жанглар ортидан Мариуполь шаҳар ҳокимиятини ишғолчилардан озод этган.

Ҳозир шаҳар маркази баррикадалардан тозаланмоқда. Гувоҳларга кўра, бугун тунда Мариуполь марказида отишма овозлари эшитилган. Талафотлар ҳақида маълумот йўқ.

Айни пайтда АҚШда президент Обама маъмурияти Россияга қарши янги жазо чораларини ишлаб чиқмоқда.

Украина шарқида Россиянинг тажоввузкорлиги билан боғлиқ кескинлик кучайгани тақдирда қўлланилиши кутилаётган санкциялар Россия иқтисодининг муҳим сохаларини нишонга олиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG