Линклар

Ҳиндистонда уч ўзбекистонлик аёл фоҳишаликда гумонланиб ҳибсга олинди


Ҳиндистон полицияси Деҳли яқинидаги Гургеон шаҳарчасида чет эллик аёлларни фоҳишаликка сотган йирик гуруҳни фош этган.

“The Times of India” нашри хабарига кўра, якшанба куни Гургеонда ўтказилган тунги рейд чоғида 3 нафар ўзбек аёли ҳам ҳибсга олинган.

20-25 ёшлар оралиғидаги ўзбекистонлик уч аёл Гургеондаги ижарага олинган уйда ноқонуний яшаб келишган.

Уларни иши судга оширилиб, 14 кунга ҳибсга олинган. Полиция фоҳишабозлик жинояти ортида тургани гумон қилинаётган ҳинд фуқароси қидирилаётганини билдирди.

Ўзбекистонлик аёллар Ҳиндистонда биринчи марта фоҳишаликда гумон қилиниб, қўлга олинаётгани йўқ.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ёш аёлларнинг четга чиқишини чеклаганига қарамай ўзбекистонлик қизларнинг Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Тайланд каби мамлакатларда фоҳишаликда гумонланиб қўлга тушиши камайгани йўқ.

Ўзбекистондаги ишсизлик ва ночорлик одам савдосининг кучайишига сабаб бўлувчи асосий омиллар сифатида кўрилади.
XS
SM
MD
LG