Линклар

logo-print

АҚШ Ўзбекистонга бензин тақчиллигини бартараф этишда кўмак беради


АҚШдаги Метанол институти Ўзбекистоннинг “Ўзбекнефтгаз” миллий ширкатига метанолдан (метил спирти) бензинга қўшимча модда сифатида фойдаланиш технологиясини тақдим этади.

Бу ҳақда РИА Новости агентлиги “Ўзбекнефтгаз” ширкатидаги ўз манбаасига асосланиб хабар қилди.

Ўзбекистоннинг “Ўзнефтмаҳсулот” ширкати амеркалик ва хитойлик нефт ишлаб чиқарувчилардан ўрнак олган ҳолда бензинга метанол (метил спирти)ни қўшиб, ундан автомобил ёнилғиси сифатида фойдаланиш тажрибасини йўлга қўймоқда.

Ўзбекистондаги нефт махсулотлари ишлаб чиқарувчи ширкат шу йўл билан мамлакатдаги ёнилғи тақчиллигига барҳам беришни режаламоқда.

Мутахассисларга кўра, метанол бензинга қараганда беш марта секин ёнади. Ҳавога заҳарли моддалар, жумладан диоксинларни бензинга қараганда камроқ чиқаради.

Шу боис ҳам АҚШ ва Хитойдаги атроф-муҳит ҳимоячилари автомобил ҳайдовчиларига шу ёнилғидан фойдаланишни тарғиб қилиб келишади.

Шунингдек, бензин ва метанол аралашмасидан иборат ёнилғининг таннархи ҳам бошқа тур автомобил ёнилғиларига қараганда арзонга тушади.

Бундай ёнилғидан кенг фойдаланиш нефтга тобеъликни ҳам камайтиради.
XS
SM
MD
LG