Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:26

Бишкек ҳукумати Қирғизистоннинг Божхона Иттифоқига қўшилишини кечиктирди


Қирғизистон бош вазири Жўмарт Оторбаев ўз мамлакатининг Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқига аъзо бўлиши кечиктирилганини билдирди.

Бугун Бишкекда журналистларга бу ҳақда маълум қилган Оторбаев Қирғизистоннинг ягона Божхона Иттифоқига қўшилиши борасидаги махсус йўл харита ҳали ҳозир эмаслигини қўшимча қилди.

Оторбаев ушбу йўл харита яқин фурсатда ишлаб чиқилиб, қирғиз жамоатчилиги мухокамасига қўйилишини айтди.

Қирғизистон ҳукумати Россия, Қозоғистон ва Беларус аъзо бўлган ягона Божхона Иттифоқига қўшилиш нияти борлигини айтиб келади.

Россия, Қозоғистон ва Беларус ўртасида ягона Божхона Иттифоқи 2010 йилда фаолият бошлаган ва ягона божхона қоидалари иттифоқ ҳудудида ишлаб чиқарилган товарларни эркин олиб ўтилиши ва савдо-сотиқни янада ривожлантиришга қаратилгани айтилган.
XS
SM
MD
LG