Линклар

logo-print

Вьетнамликлар уйини ўзбеклардай ипак қуртига бўшатиб бермайди, уни саватда боқади

  • Сарвар Усмон

Ўзбекистонликлар ипак қуртини ўз уйларида, баъзи жойларда эса, махсус қурилган пиллахоналарда боқаётган бир пайтда иши пухта вьетнамликлар қуртни битта хонанинг бир бурчидаёқ саватларда боқиб қўя қолади. Украиналик тележурналист Дмитрий Комаров суратга олган саёҳат-сериалнинг шу мавзу ёритилган серияси ўзбек пиллакорлари, айниқса бу соҳа мутасаддиларини ўзларининг пилла етиштириш усуллари устида бироз ўйлаб кўришга ундар, деб умид қилдик.

Кеча кечқурун, ҳордиқ соатларида кўнгил енгилроқ бир нарса кусаб, youtubeдан Дмитрий Комаровнинг “Мир наизнанку" (“Дунёнинг астари”) сериалининг 19-сериясини кўрдиму ипак қурти боқиш жараёни тўғрисида билганларим остин-устин бўлиб кетди.

Болалигимда кўрганим ва шунинг учун билганим будир: ипак қурти дастлаб қутичада келади, ҳали қурт эмас: майда-майда қоп-қора уруғ. Секин-аста қуртга айланади у. Қурт ўзи ўрайдиган пиллага қамалиб олгунича бу ёруғ дунёда бир ойга етиб-етмаган вақт яшайди ва ўз боқувчисини уйидан ҳайдаб чиқаради.

Қуртбоқар ўзининг 3 – 4 хонали уйини қуртга буткул бўшатиб беради. Ўзи оиласи билан айвондами ёки ҳовлига тикилган чодирдами, усти ёпилган (ҳали ёғингарчилик мавсуми тугаган эмасда) сўридами жон сақлайди.

Мен ўтган асрнинг 60-йилларидаги ипак қурти боқиш усулини эсладим.

Балки орадан 50 йил ўтгач қурт боқиш бироз енгиллагандир?

Бу савол жавобини билиб беришни яккабоғлик (Қашқадарё) Жамол, деган йигитдан илтимос қилдим. У шу кунда ипак қурти боқилаётган хонадонлардан бирига борди ва саволларимга ўша хонадондан жавобларни топиб берди.

2014 йилнинг 7 майида ёзиб олинган мухтасар савол-жавобни эшитдингиз.

Демак, ўзбек ипак қуртини бундан ярим аср муқаддам қандай боққан бўлса, бугун ҳам шундай боқаяпти.

Вьетнамликлар эса ўз уйини қуртга бўшатиб бермас экан. Алоҳида кичик бир хонанинг бир четида этажеркада боқар экан қуртни.

Мана, ўзингиз кўринг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG