Линклар

logo-print

СБУ Донецкдаги референдумни Россия мувофиқлаштираётганига оид ишонарли далилларни қўлга киритган


Украина махсус ҳизматлари Россия Украина шарқида “Донецк халқ республикаси”ни тузиш бўйича референдум ўтказилишини мувофиқлаштираётганига оид инкор этиб бўлмас далилларни қўлга киритганини маълум қилди.

СБУ матбуот ҳизматига кўра, украин махсус ҳизматлари “Рус бирлиги” ҳаракати етакчиси Александр Баркашов ва “Православ Донбасс” деб аталувчи рўйхатга олинмаган ташкилот етакчиси Дмитрий Бойцов ўртасидаги суҳбат аудиоёзувни қўлга киритган.

Шу суҳбатда Бойцов 11 май кунига белгиланган референдумнинг муваффақиятли ўтказилиши учун Россия ҳарбийлари мадади кераклигини айтади.

Бунга жавобан Баркашов референдумни 100 фоиз “ҳа”, деган натижа билан сохталаштириш кераклигини таклиф қилади.

СБУ ўз саҳифасида аудиоёзувни субтитр билан эълон қилди.
XS
SM
MD
LG