Линклар

Россия ва Украина "Евровидения" қўшиқ танловининг 10 май куни бўладиган финал босқичига чиқди.

Бу йил Данияда ўтказилаётган "Евровидения" танловида Украинадан Мария Яремчук, Россиядан эса опа-сингил Анастасия ва Мария Толмачевалар қатнашмоқда.

Шунингдек, Черногория, Венгрия, Арманистон, Озарбайжон, Сан-Марино, Швеция, Нидерландия ва Ислания ҳам танловнинг финал босқичига чиқишди.

Россиялик қўшиқчилар танловнинг финал босқичига ўтгани эълон қилинганида залдан эътирозли овозлар эшитилди ва хуштак чалинди.
XS
SM
MD
LG