Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:20

Путин Украинадаги айирмачиларни референдумни қолдиришга чақирди


Россия президенти Владимир Путин Украина шарқидаги айирмачиларни 11 майга белгилаган референдумни қолдиришга чақирди.

Россияпараст айирмачи гуруҳлар "Донецк халқ республикаси"ни тузиш бўйича 11 майда референдум ўтказилишини эълон қилганди.

Бугун Швейцария раҳбари Дидиер Буркхалтер билан музокаралардан сўнг Путин Украинадаги айирмачиларни референдумни бошқа кунга суришга чақирди.

Киев ҳукумати айирмачиларнинг референдумни тан олмаслигини айтган. Киев ҳукумати 25 май куни президентлик сайлови билан бирга федерализация бўйича умумиллий сўров ўтказилишини билдирган.
XS
SM
MD
LG