Линклар

OzodNazar: Фермерга кераги йўқ пахтани давлатга кераги йўқ ўқитувчи чопаяпти


Хоразмнинг Қўшкўпирида ўқитувчилар пахта даласини қатқалоқдан юмшатмоқда

Хоразмнинг Қўшкўпирида ўқитувчилар пахта даласини қатқалоқдан юмшатмоқда

Тошкент вилояти, Оҳангарон туманидаги мактаблардан бирида 18 йилдан бери тарих фанидан дарс бериб келаётган ўқитувчи билан ўқитувчилар аҳволи тўғрисида суҳбат қурдик. Муаллимнинг бевосита хизмат вазифасига кирмайдиган ишларга жалб этилишига жамият шу қадар кўникиб кетганки, бу мавзудаги хабарлар кўпинча қизиқиш уйғотмайди ҳам.

Мана сўнгги кунларнинг учтагина хабари:

Мактаб ўқувчиларининг пахта теримига мажбуран жалб этилишига қарши чиққан олотлик ўқитувчи Ғайбулла Бектошев вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан қисувга олинаётганидан 4 май куни арз қилди.

Тошкент шаҳрининг Сирғали туманидаги мактаб ўқитувчилари ва боғчалар тарбиячилари ободонлаштириш ва тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб қилинаётгани тўғрисида 29 апрель куни хабар қилдик.

25 апрель куни эса, Сирдарёлик ўқитувчи Боёвут туманидаги коллеж ва лицей ўқитувчилари дала ишлари билан шуғулланишга мажбурланаётгани тўғрисида хабар қилди.

OzodNazarнинг бугунги меҳмони, оҳангаронлик ўқитувчининг ҳам кейинги 4 – 5 кундан бери далада эканлиги суҳбат давомида маълум бўлди.

Ўз исмини айтилишини истамай, Жонибек Усмонов, деб таништиришимизни сўраган меҳмонимиз билан суҳбатни тингланг.

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG