Линклар

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазият яна таранглашди. Чегара яқинида истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида 7 май куни юз берган тўқнашувда камида 30 киши жароҳат олди.

Тўқнашув Тожикистоннинг Ворух эксклави ва Қирғизистонннинг Кўк-Тош қишлоғи аҳолиси ўрасида чиққани, томонлар бир-бирини тошбўрон қилгани, бир автомобил ва бир дўконга ўт қўйилгани хабар қилинмоқда.

Тўқнашувни бартараф этиш учун Қирғизистон ва Тожикистон милициячилари осмонга ўқ отишга мажбур бўлишган.

Жанжал қишлоқлар ўртасидаги йўл масаласи сабаб чиққани айтилмоқда.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг билдиришича, тожикистонликлар воқеа жойига келган Боткен туманининг ички ишлар бўлими раҳбари ўринбосарини катаклашган.

Чегарадги тўқнашув 8 майга ўтар кечаси бартараф этилган ва вазият бутунлай милиция назоратига ўтган.

Айни дамда Қирғизистон ва Тожикистон расмийлари чегарадаги воқеа юзасидан сўзлашувлар олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG