Линклар

Британия жангарилар фаоллашган Нигерияга ўз мутахассисларини юбормоқда


Британия ҳукумати жангарилар уч юзга яқин ўқувчи қизларнинг гаровга олган Нигерияга мутахассислар гуруҳини юборишини маълум қилди.

“The Times” нашрига кўра, ушбу гуруҳга Британия махсус кучлари вакиллари ҳам киради.

Бир кун аввал Нигерия президенти Гудлак Жонатан АҚШ ҳарбийлари ва мутахассисларининг мамлакатга киришига рухсат берган эди.

7 апрелда тарқатилган хабарларга кўра, “Боко Ҳарам” исломий гуруҳи аъзолари экани гумонланган жангарилар 5 май куни Нигериянинг шимоли-шарқидаги Гамбору-Нгала шаҳрига ҳужум қилиб, 300га яқин кишини ўлдирган.

Ушбу ҳудуддаги Борно шаҳрида эса жангарилар 270 нафар ўқувчи қизни гаровда ушлаб тургани айтилмоқда.

Гамбору-Нгала шаҳрида уюштирилган ҳужум у ердаги ҳукумат кучларининг Борнодаги асираларни қутқариш учун юборилганидан сўнг рўй берган.
XS
SM
MD
LG