Линклар

Путин МДҲлик ҳамкасблари билан Украина бўҳронини муҳокама қилмоқчи


Бугун Москвада Россия, Арманистон, Беларус, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари учрашади. Кремлнинг билдиришича, президент Владимир Путин ўз ҳамкасблари билан Украина бўҳрони ҳамда “коллектив хавфсизлик” масалаларини муҳокама қилади.

Лекин хабарларга кўра, баъзи мамлакатларнинг Россия етакчилигидаги Божхона Иттифоқига қўшилиш истагини билдирмаётгани Москвадаги учрашувлар кун тартибига киритилган.

Кремль матбуот вакили Дмитрий Песковга кўра, президентлар ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтади, ундан кейин эса Путин ҳар бир перзидент билан алоҳида учрашиб, “икки томонлама муносабатлар”ни муҳокама қилади.

Москва учрашувидан бир кун аввал Путин Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларни 11 май кунига белгиланган референдумни кечиктиришга чақирди.

Путин шунингдек, 25 майга белгиланган Украина президенти сайловини “тўғри йўналиш”, дея атади. Кремль шу пайтгача сайловни қоралаб, уни тан олмаслигини айтиб келаётган эди.

Вашингтонда, Оқ уй маъмурияти Путиннинг баёнотига Украина шарқидаги референдум кечиктирилиши эмас, бутунлай бекор қилиниши керак, дея муносабат билдирди.
XS
SM
MD
LG