Линклар

Обама Россияга берилган савдо имтиёзларини бекор қилмоқчи


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама ривожланаётган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш дастури доирасида Россияга берилган савдо имтиёзларини бекор қилиш режаларини эълон қилди. Мазкур қарор Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилган ва мамлакат шарқидаги вазиятнинг кескинлашишига ҳисса қўшаётган Россияга нисбатан жазо чоралари қўлланилаётган пайтга тўғри келди.

Обама 7 май куни АҚШ Конгрессига билдиришнома юбориб, Россияни Умумлаштирилган преференциялар тизимидан чиқариш ниятида эканини билдирди. Бу тизимга кирувчи мамлакатлар муайан товарларни АҚШга экспорт қилишда бож тўловидан озод қилинади.

Россия мазкур дастур туфайли ўтган йили Америкага экспорт қилган 296 миллион АҚШ долларига тенг товар учун имтиёз олган.

Оқ уй ўз қарорини Россиянинг иқтисоди “етарли даражада ривожлангани” билан изоҳлади. Лекин Обама маъмурияти вакили Озодлик билан суҳбатда мазкур қарор Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатлари пайтига тўғри келгани уни “айниқса долзарб” қилади, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG