Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:54

Кўчалари ахлатдан тозаланмаётган Хўжайли


Қорақалпоғистоннинг Хўжайли шаҳрида коммунал хизмат идоралари умуман ишламаётгани тўғрисида ёзмоқда Озодликнинг WhatsApp муштарийлари. Хўжайлидан келган мактуб ва расмларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


(Озодлик муштарийси мактуби таҳрир қилинмасдан берилмоқда)

Хўжайлида барча солиқларни ўз вактида олишади¸ аммо бирорта ëрдам беришмайди. Кўчаларни ахлатдан тозалашмайди¸ бунинг устига ахлат ташлайдиган махсус бочоклар ҳам йўқ.




Кўп қаватли уйлар орасидаги болалар ўйнайдиган жойларда ахлат тиқилиб ëтибди.

Энди шифохона ҳақида. У ерда ëтадигон жой йўқ. Беморлар кундан кунга кўпайиб кетаяпти. Шифохонада тозалаш ишлари ҳам олиб борилмайди.



Бизда марказий йўл бор. Йўлнинг фақат атрофлари тозаланади. Қолган жойлар ахлат билан тўлиб кетган.

Халқнинг яшаш шароити оғир¸ жуда ачинарли. Улар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ойлик жуда кам. Ошиб кетса¸ 100 минг.

Бир қария билан гаплашдим. Пенсияси 93 минг сўм экан. 5 минг сўмини газетага олиб қолишар экан.

"88 минг сўм еб-ичишга етмайди¸ куним аранг ўтаяпти. Давлат томонидан ҳеч қандай ëрдам йўқ" дейди.

У кишининг кампир қўшниси бор экан. Кампир "Пенсиям оз. Ҳеч ким менга ëрдам бермайди. Давлат ҳам ëрдам кўрсатмайди" дейди.

Биттасининг уйига бордим. Уйнинг аҳволи жуда ачинарли. Одам яшай олмайди у уйда.

Уй эгасининг айтишича¸ иккита фарзанди бор.

"Ерим йўқ. Фарзандларимни зўрға боқаяпман. Давлат нафақа бермайди. Нафақа ëздириш учун домкомга борсам¸ "100 минг берсанг¸ ëздириб бераман" деб айтди"¸ дейди.





Бу кўрганларим миллиондан битта холос. Буларга ким ëрдам беради? Ким қарияларимизга ғамхўрлик қилади? Етимларнинг бошини ким силайди?

Кўчадаги¸ мактаб ëнидаги тоғдай бўлиб кетган ахлатларни ким тозалайди? Соғлом бола йилида болаларга муносабат шуми?

Болалар ахлат йиғилиб қолган жойга яқин ҳудудда ўйнайди. Кунига 10тадан бола касал бўлади. Уларнинг келажагининг кимгадир қизиғи борми ўзи?

Афсус аҳвол шундай даҳшатли. Каримов қаëққа қараяпти?

Гулнора Каримова қилган ишларни эшитиб ëқамни ушлаб қолибман. Каримов ўз қизига тарбия бера олмаган экан¸ қандай қилиб халқимизга тарбия бермоқчи?

Каримов келиб бизнинг кўчалардан бир юриб кўрсин.
XS
SM
MD
LG