Линклар

Россияпараст айирмачилар Путиннинг маслаҳатини ерда қолдирди


Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларидаги россияпараст айирмачилар, Россия Президенти Владимир Путиннинг чақириқларига қарамасдан, 11 майга белгиланган референдумни ўтказишларини эълон қилди.

Ўзини Донецкдаги айирмачилар етакчиси деб эълон қилган Денис Пушилин “референдум 11 май куни ўтказилади”, дея эълон қилди.

Луганскдаги айирмачилар етакчиси Олексей Хмиленко ҳам 8 май куни Интерфакс агентлгига берган интервьюсида “ўзини Луганск Халқ Республикаси деб эълон қилган минтақанинг халқ қурултойи” мустақиллик референдумини 11 май куни ўтказишга қарор қилди, дея билдирди.

7 май куни Москвада қилган чиқшида Путин Донецк ва Луганскдаги айирмачиларни ўз тақдирини белгилаш масаласига бағишланган референдумни кечиктиришга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG