Линклар

Дунё етакчилари қатнашадиган тантанада Путин ҳам иштирок этадиган бўлди


Россиянинг Франциядаги элчиси президент Владимир Путин Иккинчи Жаҳон уруши пайтида иттифоқчи қўшинлар Нормандияга тушишининг 70 йиллигига бағишлаб, июнь ойида Францияда ўтказилдадиган тантаналарда қатнашишини маълум қилди.

Элчи Александр Орлов Франциянинг BFM телеканалига берган суҳбатида дунё етакчилари қатнашиши кутилаётган маросимга Путин ҳам боради, дея билдирди. Бу Украинада бўҳрон бошланиб, Қрим минтақасининг Россия томонидан аннексия қилинганидан бери Путин учун ғарб етакчилари билан шахсан кўришишнинг илк имкони бўлади.

Иттифоқчи қўшинларнинг Нормандияга тушишини хотирлаш маросимида АҚШ Президенти Барак Обама ва Германия Канцлери Ангела Меркель ҳам иштирок этади.

Путиннинг Нормандиядаги тантаналарда иштирок этиши тўғрисидаги хабар Франция Президенти Франсуа Олланд Россия етакчисини байрам маросимига таклиф қилганини эълон қилиши ортидан пайдо бўлди.
XS
SM
MD
LG