Линклар

Грузия мудофаа вазири НАТО имкониятларини ишга солишга чақирди


Грузия Мудофаа вазири Иракли Аласания.

Грузия Мудофаа вазири Иракли Аласания.

Грузия Мудофаа вазири Иракли Аласания ўз мамлакати ҳудудида НАТО “мудофаа имкониятларини” жойлаштиришга доир яқинда қилган чақирувини Россияннг Украинадаги бўҳронда тутаётган ўрни хусусида Тбилисида пайдо бўлган хавотирлар билан изоҳлади.

Озодликка берган суҳбатида Аласания НАТО билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришнинг “фурсати келди”, дея билдирди.

- Қримдаги воқеалардан кейин янги реаллик вужудга келди. Россия жойларда янги реалликни яратмоқда. Улар Украина бўйича АҚШ ва Буюк Британия билан тузган шартномаларни бузмоқда. Улар 2008 йилда халқаро қонунларга зид тарзда суверенитетни бузди. Шунинг учун Россиянинг жиғига тегиш учун яна бирор нарса қила оламиз, деган ёндашув жуда нотўғридир. Шунинг учун бунинг ягона йўли самарали санкциялар билан биргаликда ҳарбий аксиламалнинг қўлланишидир, деб ҳисоблайман, деди Аласания.

Грузия вазири “Европаликлар ва бошқалар” Грузия ўз хавфсизлигини кафолатлаш учун НАТОга аъзо бўлишни кутмоқда деб ўйламасликлари керак, дея таъкидлади.

АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра, Пентагон раҳбари Чак Ҳэйгл Қўшма Штатлар 2008 йилда айирмачи минтақалар устида Россия билан қисқа урушни бошдан кечирган Грузия билан ҳарбий ҳамкорликни давом эттириш режалари ҳақида гапирган.
XS
SM
MD
LG